Бугун футбол. "Локомотив" - "Ал Таавон"
25 апр 2017 13:38
Янгиликлар
Бугун футбол. "Локомотив" - "Ал Таавон"
"Темирйўлчилар" бугун Саудия Арабистонининг "Ал Таавон" клубига қарши баҳс олиб боришади. Ўйин 17:00да бошланади.
Осиё чемпионлар лигаси-2017
"А" гуруҳи. 5-тур
ЛОКОМОТИВ - АЛ ТААВОН
Бош ҳакам: Абдулраҳмон Иброҳим Ал Жассим (Қатар)
Қанот ҳакамлари: Толиб Салим Ал Марри (Қатар), Сауд Аҳмад Алмақалеҳ (Қатар)
Захира ҳаками: Сауд Али Ал Адба (Қатар)
Назоратчи: Али Ҳамад Ал Бадвави (БАА)
Комиссар: Ричард Дел Фонсо (Филиппин)

- Осиё чемпионлар лигасида "Ал Таавон" бу йил биринчи марта иштирок этмоқда. Бу жамоа 1-турни ўз майдонида "Локомотив"га қарши ўтказиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган.
- "Локомотив" эса ўз тарихида кетма-кет учинчи марта ОЧЛ гуруҳ ўйинларида қатнашмоқда. Жамоа ўтган йил гуруҳдан чиқиб, чорак финалга қадар етиб борган.
- "Локомотив" аввалги турда Эроннинг "Истиқлол" клуби билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. "Ал Таавон" эса БААнинг "Ал Аҳли" клубига 1:3 ҳисобида ютқазиб қўйди.
- Айни пайтда иккала жамоа 4 очкодан жамғарган ҳолда 3-4 ўринларни эгаллаб туришибди. Иккала жамоада ҳам кейинги босқичга чиқиш имконияти сақланиб қолган.
- "Локомотив" бунга қадар ўз майдонида уч марта Саудия Арабистони клубларига қарши баҳс олиб борган. 2015 йилги мусобақада жамоа "Ал Ҳилол"га 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйган, ўтган йил эса "Ал Иттиҳод" билан дуранг қайд этиб, нимчорак финалда "Ал Ҳилол"ни мағлуб этган - 2:1.
- "Локомотив" бу йил ҳозирча ОЧЛда учта гол урди. Шу голлардан иккитаси Марат Бикмаевга тегишли ва битта гол Саламат Қутибоевга насиб этган.
- "Локо" футболчиларидан Кахи Махарадзе, Шерзод Файзиев ва Муҳаммад Коне ҳисобида биттадан сариқ карточка бор.
- "Ал Таавон" ҳам худди "Локомотив" сингари бир ғалаба ва бир дуранг қайд этди. Шунингдек, иккита беллашувда мағлуб бўлди. Жамоа тўртта ўйинда иккита гол уриб, ўз дарвозасидан 6та тўп ўтказиб юборди.
- Март ойида бу жамоада бош мураббий ўзгарди: руминиялик Константин Галса ўрнини португалиялик Жозе Мануэль Гомеш эгаллади. Янги мураббий қўл остида "Ал Таавон" ҳали ғалаба қозонгани йўқ.
- "Ал Таавон" футболчиларидан Талал Ал Абси, Рикардо Мачадо, Наиф Муса, Мадаллаҳ Олайан, Маҳмуд Муааз ва Лукас Санмартин ҳисобида биттадан сариқ карточка бор.
- Бу "Ал Таавон" клубининг илк бор Ўзбекистонга ташрифи. Жамоа бунгача ўзбек клублари билан ўйнамаган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар