UZ

Сўнгги янгиликлар

21:27Акмал Мозговой Жаҳон чемпионатидаги рақиблар, "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги иштироки ва "Банияс" ҳақида гапирди  0 20:55Мусиала 164 кундан сўнг "Бавария"нинг умумий гуруҳида машғулотларида қатнашди  1 20:25Расман: "Аякс" июль ойидан бери клубсиз бўлган "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзолади  1 19:58Мирзаҳаким Тўхтамирзаев "Интерфутбол" кўрсатувининг яралиш тарихи ҳақида сўзлаб берди  3 19:36Расман: Ойбек Рустамов — "Насаф" ўйинчиси  3 19:22ПСЖ Мбаппе ишида ютқазди ва йирик миқдорда компенсация тўлайди  1 18:55"Жар" стадиони "Фейр-плей" совринига лойиқ кўрилди  4 18:34Бруну Фернандеш: "Манчестер Юнайтед" кетишимни истаган, бундан кўнглим оғриган"  2 18:12Александр Хомяков: "Аввало, руҳий босимни енгиб ўтишимиз лозим эди"  5 17:58Неъматулла Қуттибоев: "Маҳорат ўз сўзини айтди"  7 17:35Доннарумма — ФИФА талқинига кўра 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони  1 17:09Мирзаҳаким Тўхтамирзаев футбол шарҳловчилигига қандай кириб келганини айтди  6 16:37Мукофот жамғармаси — 1 миллиард сўм. United MFL — Ўзбекистондаги биринчи медиа футбол лигаси ташкил этилмоқда  7 16:31МЮ 40 млн фунтлик хавбекка кўз тикди  0 15:58"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!  49

Бугун 17.00да Европа лигаси плей-офф босқичига қуръа ташланади Янгиликлар

Бугун 17.00да Европа лигаси плей-офф босқичига қуръа ташланади

Теглар :  Европа лигаси
Бугун УЕФАнинг Ньон шаҳридаги штаб-квартирасида Европа лигаси 1/16 финалига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Бу босқичда клублар иккита саватчага ажратилади. Гуруҳ ғолиблари ва ЕЧЛ гуруҳ босқичидан тушган энг кучли 4 клуб биринчи саватчадан ўрин олишади.

Бир мамлакат ва бир гуруҳда ўйнаган клублар ўзаро тўқнаш келишмайди. Бундан ташқари Россия клублари Украинанинг «Шахтер» билан тўқнаш келишмайди.

Биринчи саватча: АПОЭЛ (Кипр), «Аякс» (Голландия), «Бешиктош»*, «Османлиспор», «Фенербахче» (барчаси – Туркия), «Генк» (Бельгия),  «Зенит» (Россия), «Копенгаген» (Дания)*, «Лион», «Сент-Этьен» (иккиси – Франция)*,  «Рома», «Фиорентина» (иккиси – Италия), «Спарта» (Чехия), «Тоттенхэм» (Англия)*,  «Шальке» (Германия), «Шахтер» (Украина).

Иккинчи саватча: АЗ (Голландия), «Андерлехт», «Гент» (иккиси – Бельгия), «Астра» (Руминия), «Атлетик», «Вильярреал», «Сельта» (барчаси – Испания), «Боруссия» Менхенгладбах (Германия)*, «Краснодар», «Ростов»* (иккиси– Россия), «Легия» (Польша)*, «Лудогорец» (Болгария)*, «Манчестер Юнайтед» (Англия), «Олимпиакос», ПАОК (иккиси – Греция), «Хапоэль» Беер-Шева (Исроил).

*ЕЧЛ гуруҳ босқичида 3-ўринни эгалланган клублар.

Қуръа ташлаш маросими Тошкент вақти билан соат 17.00да бошланади.

1/16 финал ўйинлари 16 ва 23 февраль кунлари бўлиб ўтади. Биринчи саватчадан ўрин олган клублар иккинчи ўйиинни ўз майдонида ўтказишади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика