UZ

Сўнгги янгиликлар

01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  1 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  1 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  2 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  7 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  2 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1

Владимир Бубаня: "Ҳаётимда кўп нарса шу рақам билан боғлиқ" Янгиликлар

Владимир Бубаня: "Ҳаётимда кўп нарса шу рақам билан боғлиқ"

"Металлург"нинг сербиялик ҳимоячиси Владимир Бубанья нима сабабдан 15-рақамда ўйнашини айтди.

- Яхши биламиз, сиз анчадан буён Ўзбекистонда фаолият олиб боряпсиз. Айнан "Металлург"га кўчиб ўтишингиз қандай юз берди?
- Мен Илҳом Мўминжонов билан "Сурхон"да бирга ишлаганман. Бош директорни эса "Андижон"даги фаолиятим орқали яхши танийман. Шу сабабли, менга таклиф билан чиқишганда, бажонидил уни қабул қилдим. Устига-устак "Металлург" доим катта клублардан бири бўлган.

- Янги мавсумга тайёргарлик қандай кечмоқда?
- Машғулотлар менга маъқул келмоқда. Янги мавсумга пухта тайёргарлик кўряпмиз. Ўз навбатида, футболчилар ўзларидан нима талаб қилинаётганини тушунган ҳолда барчасини астойдил бажаришмоқда. Жамоада ички муҳит ажойиб, машғулотлар жараёни ҳам кўтаринки кайфиятда ўтмоқда.

- Тажрибали футболчи сифатида таркиб борасида нима дея оласиз?
- Таркиб ҳақида аслида мураббийлар ва раҳбарият гапиргани маъқул. Аммо ўз фикримни билдириш керак бўлса, яхши жамоа шаклланмоқда. Мавсумгача бўлган вақт давомида биз янада кучайишимизга ишонаман. Мақсадимиз аниқ — Суперлигага қайтиш ва биз буни уддалай олишимизга ишончим комил.

- "Металлург" сафида 15-рақам остида тўп тепадиган бўлдингиз...
- Албатта, мен яна ўша қадрдон рақамим "15"ни танладим. Бу мен учун омадли рақам, дея оламан. Сербияда тўп тепган вақтларимда ҳам, кейинчалик Ўзбекистонга келганимда ҳам қаерда ўйнамай, албатта, шу рақам остида ҳаракат қилдим. Ҳаётимда кўп нарса айнан 15 рақами билан боғлиқ... Оддий мисол, уйимнинг рақами ҳам 15 (кулади).

- Мавсум бошланишига оз вақт қолди. Бекободлик футбол мухлисларига нима деган бўлардингиз?
- "Металлург" жамоаси мухлисларидан бизни қўллаб-қувватлашларини сўраб қоламан. Биз ҳар бир учрашувда ғалаба учун ва асосий мақсад учун курашамиз, майдонда бор кучимизни берамиз. Жамоанинг асл ўрни Суперлигада ва биз уни ўша ерга қайтармоқчимиз. Мухлислар эса бу йўлда бизга катта ёрдам беришади, деб умид қиламан.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
20 фев 09:59:47
Akbar Umarov
Ana bo'lmasam faqat oyligini vaqtida to'langlara keyin FIFAdan xatlar kelib yurmasina
   
19 фев 21:04:23
David Terezege
Буба Андижон тарихида колдин сени хали куп эслаб юришади.
Удача!!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика