Винисиус “Арсенал” билан боғлиқ миш-мишлар фонида “Реал” қароргоҳига етиб келди

Sherzod Nurmatov
4 авг 2026, 13:40
“Реал” ва Бразилия терма жамоаси вингери Винисиус Жуниор Мадрид жамоаси сафида машғулотларни бошлади.

AS нашрининг хабар беришича, 26 ёшли футболчи душанба куни “Реал”нинг Вальдебебасдаги қароргоҳига етиб келган ва аллақачон тиббий кўрикдан ўтган.

Аввалроқ “Арсенал” Винисиуснинг трансфери учун «Реал»га 135 миллион евро таклиф қилгани ҳақида маълумот пайдо бўлган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: AS