

Сенегал терма жамоасининг 26 ёшли вингери "шаҳарликлар" билан беш йиллик шартнома имзолади.
Аввалроқ "Сити" "Эвертон"га 60+5 млн фунт тўлаши хабар қилинган эди.
Ўтган мавсумда Илиман АПЛнинг 32 та ўйинида 6 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Ушбу мавсумда эса у 2 та ўйинда 1 та голли пас муаллифи бўлди.
ЖЧ-2026да Илиманнинг ҳисобида 3 та ўйинда 1 та гол ва 2 та ассист бор.



