

"Авваламбор, Жорже Жезушни ва барча португалиялик футболчиларни табрикламоқчиман. Менимча, португалияликлар “Паркен” стадионида ўзларини ажойиб тарзда кўрсатишди ва жаҳон даражасидаги жамоа эканликларини исботлашди", – деди Ример.
Португалия Жорже Жезуш бошчилигида учта ўйинда учинчи ғалабасини қўлга киритди ва 9 очко билан "А" лигаси 4-гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. Дания эса 3 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.
Кейинги турда Португалия ўз майдонида Норвегияни қабул қилади, Дания эса сафарда баҳс олиб боради. Ҳар иккала ўйин 4 октябрь куни бўлиб ўтади.



