UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  9 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  10 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  19 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  3 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0

Боян Миладинович: "Ал Васл"да кучли мураббий ишламоқда, лекин "Пахтакор"га ишонаман" Янгиликлар

Боян Миладинович: "Ал Васл"да кучли мураббий ишламоқда, лекин "Пахтакор"га ишонаман"

Бугун Элит Осиё чемпионлар лигаси 1-тури доирасида "Пахтакор" - "Ал Васл" учрашуви бўлиб ўтади.

Мазкур баҳсдан аввал 2009-2014 йилларда "Пахтакор" шарафини ҳимоя қилган ҳимоячи Боян Миладиновичнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Бугун "Пахтакор" янги ташкил этилган Элит Осиё чемпионлар лигасидаги илк учрашувини ўтказади. Узоқ йиллар давомида ўзим тўп тепган жамоага бугунги баҳсда ғалаба тилайман. Оғир ўйин бўлади, сабаби "Ал Васл"да сербиялик мураббий ишламоқда. Милош Милоевич 2 йил олдин "Црвена Звезда" билан Сербия чемпиони бўлган ва мамлакат кубогини қўлга киритган ва "Ал Васл"га ўтиб кетганди. Тўғрисини айтсам, ўшанда БААга кетиб қолганидан хайрон қолгандим. Менимча яхши таклиф бўлгани учун шундай қилган. Ўтган мавсумда Милош "Ал Васл"ни БАА чемпиони қила олди ва бундан ташқари клуб БАА Президенти кубогини ҳам қўлга киритди. "Ал Васл" адашмасам 20 йил олдин (2007 йил - таҳририят) мамлакат чемпиони бўлганди. Шу сабаб "Пахтакор"ни осон бўлмаган баҳс кутиб турибди. Жамоа таркибида кучли легионерлар бор. Масалан, ярим ҳимоячи Срджан Мияилович яқиндагина Сербия миллий терма жамоаси сафида Европа чемпионатида иштирок этди. Шунга қарамай "Пахтакор" бугун яхши ўйин намойиш этиши ва очколар олишига умид қиламан.

Элит Осиё чемпионлар лигаси Ғарб минтақасида жуда кучли легионерлар бор. "Пахтакор"да эса легионерлардан Драган Черан бор. У 37 ёшда ва Черан майдонга тушмаган пайтда "Пахтакор" жуда қийналиб гол урмоқда. Барчаси Черан орқали бўлмоқда, у майдонда бўлмаса "Пахтакор" бутунлай бошқа жамоага айланмоқда. "Пахтакор" 1/8 финалга чиқишига мухлислик қиламан", - деди Боян Миладинович.



Пахтакор

AFC Champions League Elite West . 1-тур

17/09/2024, 20:00

1
:
0
Тугади

Ал- Васл

Soufian Bouftiny - 64'

45'
90'
11'  Драган Черан
72'  Достонбек Хамдамов (Umar Adkhamzoda)
72'  Sardor Sabirkhodjaev (Ibrokhim Ibrokhimov)
83'  Ibrokhim Ibrokhimov
85'  Doniyor Abdumannopov (Mukhammadali Usmonov)
90'  Mukhammadali Usmonov
57'  Каио Канедо Корреа
64'  Soufian Bouftiny
64'  Nicolas Gimenez
70'  Каио Канедо Корреа (Харис Сеферович)
81'  Такаши Учино (Salem Juma Awad)
81'  Ali Saleh (Али Сальмен)

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика