UZ

Сўнгги янгиликлар

01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  0 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  9 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  10 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  19 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  3 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0

"Бугун Ўзбекистон чемпионатида қизиқарли кун". Боян Миладинович Самарқанд ва Фарғонадаги ўйинлар олдидан нималар деди? Янгиликлар

"Бугун Ўзбекистон чемпионатида қизиқарли кун". Боян Миладинович Самарқанд ва Фарғонадаги ўйинлар олдидан нималар деди?

Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган 2 марказий қарама-қаршилик бироздан сўнг старт олади.

Самарқандда "Динамо" – "Пахтакор", Фарғонада "Нефтчи" – "Насаф" учрашувлари олдидан сербиялик собиқ футболчи, ўзбекистонлик мухлисларга таниш бўлган Боян Миладинович фикрларини билдирди. 

"Динамо" бу йил ўзининг энг яхши мавсумини ўтказмоқда, лекин бугун "Пахтакор" ютса керак деб ўйлайман. Агар "шерлар" 3 очко қўлга кирита олмаса, чемпионлик учун имкониятларни буткул йўқотади. Ғалаба бу йўлдаги курашни сақлаб қолишига туртки бўлади. 

"Нефтчи" – "Насаф" ўйини қизиқарли бўлади. Фарғоналиклар ўтган ўйинда сўнгги дақиқаларда ғалабага эришди. "Насаф" дуранг ўйнади. Буни қарангки, "Нефтчи" ҳам чемпионлик учун рақибини қувиб келмоқда. Улар ғалаба қозонган тақдирдагина интрига сақланиб қолиши мумкин. Акс ҳолда "Насаф"нинг ютуғи чемпионликка ташланган катта қадам бўлади. Фикримча, бу жамоалар охирги турга қадар олтин медаллар учун курашишади. Ўзбекистон чемпионатида бугун жуда қизиқарли кун бўлишини кутяпман", – дейди Боян Миладинович.

Эслатиб ўтамиз, "Нефтчи" – "Насаф" беллашуви 19:00 да, "Динамо" – "Пахтакор" қарама-қаршилиги эса 20:00 да бошланади. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика