

L’Équipe нашри хабарига кўра, Франция клуби ўз тўпурари учун 50 миллион евро талаб қилмоқда. Яқин орада "Атлетико" уни сотиб олиш бўйича фаол ҳаракатларни бошлаш ниятида. Футболчининг 40 фоиз ҳуқуқига эгалик қилувчи "Манчестер Юнайтед" ҳам 24 ёшли инглиз вингерига қизиқиш билдирмоқда.
Вазиятни "Фенербахче" ва "Рома" клублари ҳам кузатиб боришмоқда.
Лига 1 нинг ўтган мавсумида Гринвуд 32 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол урган.



