"Боруссия" "Барселона"нинг Адейеми бўйича илк таклифини рад этди

Sherzod Nurmatov
10 июл 2026, 17:20
"Барселона" Дортмунднинг "Боруссия" клубига Карим Адейеми бўйича илк расмий таклифини юборди.

Бу ҳақда "Sky Sport" нашри хабар бермоқда.

Каталонияликлар 24 ёшли вингер учун 20 миллион евро таклиф қилган, бироқ "асаларилар"ни ушбу сумма қониқтирмаган.

"Боруссия" немис футболчисини ўз вақтида "Зальцбург"дан сотиб олиш учун тўлаган 33 млн еврони тўлиқ қайтариб олишни, шунингдек, футболчининг кейинги сотувидан маълум бир фоизга эга бўлиш ҳуқуқини қўлга киритишни истамоқда.

Қайд этилишича, Адейеми аллақачон "Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик билан телефон орқали суҳбатлашган. Футболчи фаолиятини Каталонияда давом эттириш иштиёқида. Унинг "Боруссия" билан амалдаги шартномаси тугашига яна 1 йил вақт қолган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sky Sport