Бобур Фарҳодов: "Испаниялик мутахассиснинг кўрсатмаларига тушунишда ҳеч қандай муаммо йўқ"

Iskandarov Abdulaziz
4 авг 2022, 16:37
Суперлиганинг 14-тури доирасида "Металлург" сафарда АГМК (1:0) устидан ғалаба қозонди. Учрашувдан кейин бекободликлар футболчиси Бобур Фарҳодов фикрларига қулоқ тутдик.

- Бобур, дастлаб АГМК билан учрашувдан кейинги таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз?

- АГМК билан ўйин кутилганидек,  қиийн кечди. Биз ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз. Худога шукрки, АГМКни мағлуб этдик ва муҳим 3 очко қўлга киритдик. 

- Айнан ниманинг эвазига ғалаба қўлга киритилди?

- Жамоадошларим билан бирга бош мураббийнинг кўрсатмаларини юз фоиз бажаришга ҳаракат қилдик. Биз меҳнат қилиб, сабр қилдик  Қолгани Аллоҳдан. Дамир Темировнинг голи эса ажойиб тарзда киритилди.

- "Металлург" сафида илк ўйинингизни ўтказдингиз. Таассуротлар қандай?

- Илк ўйнимга келсак ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Лекин ўз ўйинимдан қониқиш ҳосил қилмадим. 

- Испаниялик мутахассис кўрсатмаларига тушунишда муаммо йўқми?

- Йўқ, албатта. Умуман бу борада муаммо йўқ. Чунки клубимизда таржимон ҳамда ёрдамчи мураббийлар бор. Улар бизга бош мураббий нимани истаётганини тушунтириб беришмоқда.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia