БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди
25 дек 2024 18:46
Янгиликлар
БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди
BMB HOLDING Таъсисчилар кенгашининг қарорига мувофиқ БМБ футзал клуби президенти этиб Маматқулов Азиз Акмалович ва вице-президент – ижрочи директор лавозимга Бегимов Аскар Кутлимуратович тайинланди.
"Клубнинг собиқ Президенти Маматқулов Бекзод Акмаловичга футзал бўйича янги жамоага асос солиб, қисқа фурсат ичида уни профессионал жамоага айлантиргани, футзал клуби тизимида замонавий бошқарувни шакллантиргани, қолаверса, жамоани мамлакатимизда уч бор кетма-кет Ўзбекистон чемпиони совринини қўлга киритишдек машаққатли ва фидокорона хизматлари учун самимий миннатдорлигимизни билдирамиз", – дейилади клуб хабарида.




Аввалроқ бугун, 25 декабрь куни футзал ва соҳил футболи федерацияси раҳбарияти эълон қилиниши, катта эҳтимол билан ушбу федерацияга БМБ Ҳолдинг кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов раҳбарлик қилиши ҳақида хабар берилган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар