"Тоттенхэм" "Арсенал" собиқ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилди

12 авг 2026, 10:40
"Тоттенхэм" "Монако"га ҳужумчи Фоларин Балогунни 60 млн еврога сотиб олиш бўйича таклиф билан чиқди.

Бу ҳақда "L’Équipe" нашри хабар беради.

Манба маълумотига кўра, Лондон клуби 25 ёшли форвардни сотиб олиш пойгасида олдинга чиқиб олди. Хусусан, "шпорлар" "Ньюкасл"ни ортда қолдиришди. "Монако" АҚШ терма жамоаси футболчисини сотиш бўйича музокараларга тайёр.

Ўтган мавсумда Балогун барча мусобақаларда 43 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол ва бешта голли узатмага муаллифлик қилди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 50 млн еврони ташкил этади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: L’Équipe

Сўнгги янгиликлар

Барча ›