"Биз ўзимизни даъвогарлар қаторида кўряпмиз". Тухель — Англия терма жамоасининг ЖЧ-2026даги имкониятлари ҳақида

10 июн 2026, 07:35
Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель бўлажак ЖЧ-2026дан нималар кутаётгани билан ўртоқлашди ва жамоасининг чемпионлик учун имкониятларини баҳолади.

"Турнирда аввал ҳам бир неча бор муваффақиятга эришган ва ғалаба қозониш тажрибасига эга бўлган жамоалар бор. Айнан уларни фаворитлар деб ҳисоблаш мумкин. Биз эса кубок учун курашишга келганмиз ва ўз олдимизга энг юқори мақсадларни қўйганмиз. Катта амбициялар катта масъулият талаб қилишини яхши тушуниб турибмиз. Масъулият эса биз учун, биринчи навбатда, ишга бўлган муносабат ва майдонда бор кучни бериб ўйнашда намоён бўлади.

Биз ўзимизни совринга даъвогар ва ҳар қандай рақибга жиддий чақириқ ташлай оладиган жамоа сифатида кўряпмиз. Йўлни охиригача босиб ўтишни истаймиз, бироқ айнан биз турнирнинг бош фаворитимиз, деб ҳисобламайман", — дея Тухелнинг сўзларини келтиради ESPN нашри.

ЖЧ-2026да Англия терма жамоаси "L" гуруҳидан жой олган бўлиб, у ерда Хорватия, Гана ва Панама терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Чоршанба куни, 17 июнь куни инглизлар турнирдаги илк учрашувини Хорватия терма жамоасига қарши ўтказишади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: ESPN

Сўнгги янгиликлар

Барча ›