

Олдинроқ Зинедин Зидан Франция терма жамоасининг янги бош мураббийига айланиши ва томонлар шартнома шартларини тўлиқ келишиб олишгани маълум бўлганди.

Зидан 4 йиллик шартномага имзо чекади ва 1 сентябрдан ўз вазифасига киришади. Унинг қўл остида Франция терма жамоаси 2028 йилги Европа чемпионати ва 2030 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этиши кўзда тутилган.
Терма жамоа ЖЧ-2026 ярим финалида Испанияга (0:2) имкониятни бой берди, кейин эса бронза медали учун кечган баҳсда англияликларга (4:6) мағлуб бўлди.



