Билич: "Вест Хэм" таркибдаги муаммоларга қарамай муносиб равишда ғалаба қозонди"
22 авг 2016 13:14
Янгиликлар
Билич: "Вест Хэм" таркибдаги муаммоларга қарамай муносиб равишда ғалаба қозонди"
"Вест Хэм" бош мураббийи Славен Билич "Борнмут"га қарши учрашув (1:0) ҳақида фикр билдирди.
"Ўйин оғир ўтди ва шундай бўлишини билган эдик. Бизга баъзи муҳим футболчиларимиз етишмади. Шунга қарамай йигитлар мени хурсанд қилишди. "Борнмут" иккинчи бўлимнинг илк 15 дақиқасида яхши ўйнашди, аммо бундан фойда чиқара олишмади. Натижада "Вест Хэм" муносиб равишда ғалабага эришди. Янги стадиондаги илк ўйинни қуруқ ғалаба билан якунлаганимиздан хурсандман" - дейди Билич.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар