UZ

Сўнгги янгиликлар

15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0 15:00Суперлига. Плей-офф: "Қўқон-1912" — "Хоразм" 0:1, "Машъал" – "Бухоро" 0:0 (онлайн натижа)  5 14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  6 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  1 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  14 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  4 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  13 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  34 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  2 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  8 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  12

"Ўзимизнинг "тобуткаш" Кападзега имконият бериш керак" - Миржалол Қосимов МТЖга хорижлик мураббий олиб келиниши ҳақида Янгиликлар

"Ўзимизнинг "тобуткаш" Кападзега имконият бериш керак" - Миржалол Қосимов МТЖга хорижлик мураббий олиб келиниши ҳақида

Ўзбек футболи афсонаси Миржалол Қосимов МТЖга хорижлик мураббий келиши ҳақидаги вазият бўйича ўз фикри билан ўртоқлашди.

- Миржалол Қўшоқович, МТЖ ўз тарихида илк маротаба мундиал йўлланмасини қўлга киритди ва кейинги йил Ўзбекистон океан ортида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этади. Сўнгги вақтларда ОАВ вакиллари МТЖ бошқариш учун хорижлик мураббий таклиф этилиши мумкин, дея ёза бошлади. Германиялик машҳур Йоахим Лёв ва хорватиялик Славен Билич терма жамоани бошқаришга номзод дея эътироф этилди. Ушбу гап-сўзларга қандай муносабат билдирасиз? Ўзбекистон тарихидаги илк мундиалдаги иштирокни қайси мураббийга ишониб топширган яхши? Хорижлик мураббий келса у терма жамоани ўрганиб олишга ва Жаҳон чемпионатига тайёрлашга вақти етадими? Умуман олганда, ушбу масалада сиз қандай фикрдасиз?

- Тажрибали мураббийнинг олиб келдик дейлик, лекин футболчилар ўзгариб қолмайди-ку. Футболчиларимиз ва таркибимизни ўзгартира олмаймиз. Ҳозир бир йил вақт бор, эртага нима бўлишини фақат яратган билади. Ассоциация мутасаддилари буларнинг барчасини ўрганиб чиқишмоқда ва ҳисоб-китоб қилишади.  Ўзимизнинг "тобуткаш" Кападзега имконият бериш керак деб ўйлайман. Барибир ҳар бир мутахассис хато қилади. Бир пайтлар Зико ҳам бизда ишлаб кетди, масалан. 

Мундиалга чиқиш - тарихий натижа бўлди ва яна бир бор халқимизни бундай натижа билан табриклайман. Катта воқеийлик рўй берди. Муҳтарам президентимиз ҳам футболга катта эътибор қаратмоқда. 

Ҳозир терма жамоада яхши "база" бор. Ҳар бир футболчи ҳақида маълумот бор. Катанецнинг ёрдамчилари ҳозир ҳам терма жамоада ва Кападзе билан бирга ишлашмоқда. Балки хорижлик мутахассисларни Ўзбекистонга маслаҳатчи сифатида олиб кериш керакми ёки қандайдир лавозимга, билмадим. Бундай қарор биз учун янгилик бўлади.

Бу йўлда давомий ва тизимли иш олиб бориш керак. Бўлди, бир маротаба ЖЧга чиқдик эмас, мунтазам равишда иштирок этишни кўзлаш керак. Мақсад қўйиб, шароит яратиб бериш керак. Витаминизация масаласи, бошқа шароитлар, яхши спарринг рақиблар топиш. Буларнинг барчасига маблағ талаб этилади. Терма жамоага ҳар томонлама шароит яратиб бериш керак. Айтмоқчи бўлган гапим шу.

Мен Кападзе томонда бўламан. Балки қандайдир ёрдамчи инсон ёллаб Кападзега ёрдам қилиш керакми, замонавий футболда тажрибаси бор ва Европа "йўналиши"ни олиб кириши мумкин бўлган. Бир сўз билан айтганда "современный" дейди-ку. Терма жамоага фақат ва фақат омад тилаб қоламиз. 



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика