UZ

Сўнгги янгиликлар

15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0 15:00Суперлига. Плей-офф: "Қўқон-1912" — "Хоразм" 0:1, "Машъал" – "Бухоро" 0:0 (онлайн натижа)  5 14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  6 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  1 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  14 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  4 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  13 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  34 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  2 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  8 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  12

"Буларнинг барчаси миш-миш" - Игорь Сергеев МТЖга хорижлик мураббий келиши мумкинлиги ҳақида Янгиликлар

"Буларнинг барчаси миш-миш" - Игорь Сергеев МТЖга хорижлик мураббий келиши мумкинлиги ҳақида

МТЖ ҳужумчиси Игорь Сергеев терма жамоага хорижлик мураббий хорижлик мураббий келиши ҳақидаги вазият бўйича ўз фикри билан ўртоқлашди.

- Сўнгги пайтларда ОАВда миллий терма жамоага хорижлик мураббийни таклиф қилиш имконияти фаол муҳокама қилинди. Хусусан, Йоахим Лёв ва Славен Билич каби таниқли мутахассисларнинг номлари тилга олинди. Сизнингча, мусобақа бошланишига бир йилдан камроқ вақт - тахминан 10-11 ой қолганини ҳисобга олсак, ҳозир мураббийни алмаштириш мақсадга мувофиқми? Хорижлик мураббий шундай қисқа муддат ичида бирор натижага эришишга улгурадими? Ёки ҳозирги бош мураббий Тимур Кападзега ишониш билдириш керакми?

- Мен бошқа мураббийлар ҳақида гапирмайман. Аввало, буларнинг барчаси миш-миш. Сабаби ҳеч қандай расмий баёнот ёки музокаралар олиб борилаётгани ҳақида расмий тасдиқ учратмадим. Улар эҳтимол хорижлик мутахассис топишлари мумкиндир. Нима учун айнан Лёв, билмайман. Бу биринчиси. Иккинчиси, балки бирор мураббий келиб, ҳамма нарсани бир зумда ўзгартирар, аммо менинг фикримча, у ҳеч бўлмаганда келиб, чемпионатни ва футболчиларни ўрганиб чиқиши керак.

Йиғин ўтказиш бу бошқа масала. Клублардаги ўйинчиларни кузатиш керак, ахир терма жамоага аввало клубда намойиш этаётган ўйинлари учун чақиришади-ку. Энг муҳими - футболчи қандай ўйнаётганини, қандай тактика остида ҳаракатланаётганини кўриш керак. Балки у клубида маълум бир тактика туфайли яхши ўйнаётгандир, лекин бу тактика терма жамоага тўғри келмаслиги мумкин, масалан. Бу вақт талаб қиладиган жараён, ахир у барча ўйинларга бирдан кела олмайди-ку. Бир ўйинга келади, иккинчисига, учинчисига, яна футболчининг ҳужумда, ҳимояда қандай ўйнаётганини ҳам кўриб чиқиш керак.

Бу жуда машаққатли иш. Балки хорижлик мутахассис келиб, ҳамма нарсани дарҳол ўзгартирар, лекин менимча, бунинг учун вақт камлик қилади. Ушбу масалада нозик жиҳатлар кўп. Ассоциация қандай қарор қабул қилишига боғлиқ. Расмий хабар эълон қилинмагунича, мен бунга жиддий қарамайман. Ҳозирча Тимур ака бор ва олдимизда CAFA мусобақаси бор.

Ҳали ҳеч нарса аниқ бўлмаса, нима ҳақида ўйлаш мумкин? Бу менинг ишим эмас ва бундай нарсаларга бошимни қотирмайман.



Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика