Беллингем фаолиятини Германиянинг ТОП жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин

Khoja
21 май 2025, 10:51
“Сандерленд“ ярим ҳимоячиси Жоб Беллингем фаолиятини Германияда давом эттириши мумкин.

“Боруссия Д“ футболчига жиддий тарзда қизиқиш билдирмоқда ва уни ёзда бўлиб ўтадиган клублар ўртасидаги ЖЧга қадар сотиб олмоқчи. Трансфер тахминан 25-30 миллион еврога баҳоланмоқда.

Жобга шунингдек, “Айнтрахт“ ва “РБ Лейпциг“дан қизиқиш бор. 19 ёшли футболчи жорий мавсум 42 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 4 та гол ва 3 та голли узатма бор.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›