Англия терма жамоаси футболчиси ғалабани нишонлаш вақтида жиддий жароҳат олди

6 июл 2026, 08:43
Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жордан Хендерсон жаҳон чемпионати 1/8 финали доирасида Мексикага қарши кечган ғалабали ўйиндан (3:2) сўнг дарҳол қўлидан жиддий жароҳат олди.

Футболчи ғалабани мухлислар билан бирга нишонлаш вақтида реклама тўсиғидан ўтаётиб, ноқулай тарзда йиқилиб тушган.

Хендерсонга майдоннинг ўзидаёқ шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилди: унга кислород ниқоби берилиб, сўнгра замбилда майдондан олиб чиқиб кетилди. Терма жамоа сардори Ҳарри Кейннинг сўзларига кўра, жароҳат қўл қисми билан боғлиқ. Дастлабки тиббий хулосалар футболчининг умумий аҳволи барқарор эканлигини кўрсатмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: independent.co.uk

Сўнгги янгиликлар

Барча ›