

“Барчага Ассалому алайкум. Хабарингиз бор, ўтгган йили январь ойида Футзал федерациясининг тақдимотини ўтказган эдик. Осиёда лидер бўлиш. Сўнгги 3-4 йил давомида минтақада етакчилик қилиш мақсади бор эди. Шунингдек, ЖЧда топ 10ликка кириш.
Маҳаллий мураббий бир йил ишлаб, фундамент қуриб беради, деган эдим. Мана бугун шу кунларга келдик. Шорт-листимизда кўплаб мураббийлар бор эди. Кўплаб топ-мураббийлар билан мулоқот қилдик. Бир масала устунлик қилди. Миллий маданиятиммизни билиши ва бизнинг менталитетимиздан хабардорлиги. Шу сабабли Пулписни қайтаришга қарор қилдик. Бутун футзал ҳамжамияти Мендесни қайтаришни сўради. Музокаралар ҳам осон кечмади. Биз Мендесга ўз режаларимизни тақдим этдик. Шундан сўнг якунда бир қарорга келдик. Ўйлайманки, олдимизда катта ишлар бор. Барчасини бажаришимиз керак.
Биз бу йўлда Мендес штабига барча имкониятларини яратиб берамиз. Биргаликда икки йиллик давр давомида ўз олдимизга қўйган устувор мақсадларага эришамиз деб ўйлайман", – деди Бекзод Маматқулов анжуман бошланишида.

"Бу масалани тўлиқ ўйлаб кўрмадик, аммо вариантлариимиз бор. ФИФАда легионер камида беш мавсум давомида маҳаллий чемпионатда ўйнаши керак, деган талаб бор. Ҳозирги терма жамоадаги таркибимиздаги йигитлардан бир ёки икки бош устун бўладиган футзалчилар бўлса, уларни маҳаллийлаштиришимиз мумкин. Ҳозирги кунда терма жамоамиздаги оғриқли нуқта бўлиб турган ҳимоя чизиғини легионерларни маҳаллийлаштириш орқали бартараф этиш эҳтимоли йўқ эмас. Қисқа қилиб айтганда шундай вариантимиз бор”, – дея жавоб берди ЎФФ президенти легионерларнинг маҳаллийлаштирилиши ҳақидаги саволга.
"Рустам Умаров ажойиб дарвозабон. Умаровнинг "Оил Стар" билан ўйинчиси сифатидаги шартномаси бор. Терма жамоага мураббий бўлиб келишни истайдиган ҳар бир шахс футзалчилик фаолиятини якунлаб, бор эътиборини тўлиқ мураббийликка қаратган бўлиши керак. Рустам Умаров эса ҳозирги кунда "Оил Стар" дарвозасини қўриқламоқда. Фаолиятини тугатиб, мураббийликни бошласа, уни терма жамоага жалб этишимиз мумкин бўлади", – дея жавоб берди ЎФФ президенти Рустам Умаровни МТЖ дарвозабонлар мураббийи этиб тайинланиши ҳақидаги таклифга.

“Федерация раҳбари сифатида ушбу муаммодан хавотирдаман. Футзал федерациясини бошлаганимизда бунчалик тез бундай муаммолар билан дуч келамиз деб ўйламаган эдим. Бугунги кундаги бутун дунёдаги вазият шуни тақозо этмоқда. Бутун дунё спортдаги давлат улушини камайтириб, хусусий секторга йўналтириш чораларини кўрмоқда. Бу биз учун устувор вазифа. Шунингдек, сўнгги кунларда Президент администрацияси томонидан футзал ҳақидаги янги қарор тасдиқланиши арафасида. Узоғи билан 20 кун ичида ушбу қарор имзоланиши кутилмоқда. Бу масалаларни олдинроқ ҳам режалаштиргандик, аммо вазият бир пайтга тўғри келиб қолди. Катта футболда ҳам клубларни молиялаштириб келаётган йирик давлат корхоналари бор. Бугун ушбу корхоналар либераллашди. Айни кунларда фонд ташкил қилиниб, энди маблағ фонд орқали йўналтириши режа қилинмоқда. Дастлаб маблағнинг эффективлигини ошириш. Кейинчалик эса ажратилган маблағ аниқ бир мақсадларга ишлатилаётганини назорат қилиш. Қарор лойиҳаси ҳали шаклланмоқда.
Клубларимизнинг йиллик сметасини ҳисоблаб чиққанмиз. Барча клубларнинг бирламчи ҳаражатларини ҳисобга олдик. Ҳар бир клубнинг бир мавсум давомида фаолият юритиши учун етарли маблағ ажратилиши. Келгуси икки мавсум давомида клубларни давлат таъминлаб бериб, кейинчалик хусусий секторга ўтиши режалаштирилмоқда. Жорий мавсум бироз муаммо бўлиши мумкин. Янги мавсумдан бошлаб туриб эса янги тизимга ўтамиз. Мақсадларимиз катта. Бир ярим йил аввал ҳам клубларимизни хусусий секторга ўтказамиз, деган эдим. Бундай тизим орқали клубларимиз ривожланади. Ўз олдига катта мақсадларни қўйган клублар эса алоҳида ҳаракат қилиши керак бўлади. Маркетинг жиҳатидан иш олиб бориши, ўзига янги ҳомийлар топиб, ўз мақсадларига интилиши талаб этилади. Энди давлат катта пулни бериб қўймайди. Барча ўзи учун ҳаракат қилиши керак. Бу замон талаби. Қачондир бу нарсага келар эдик.
Президентимизнинг алоҳида қарори асосида, Олимпия шаҳарчаси ёнида терма жамоа маркази қурилади. 5000 кишини ўз бағрига сиғдира оладиган арена ва барча инфратузилмага эга база. Ёшлар терма жамоамиз ҳақида ҳам ўйлашимиз керак. Ўсмирлар терма жамоамизни янада ёшартиряпмиз. 2029 йилда ўсмирлар ўртасидаги Осиё ўйинлари юртимизда ўтказилади. Мақсадларимизга босқичма-босқич эришамиз деган умиддамиз. Асосий мақсадимиз кучли терма жамоани шакллантириш, аммо ҳар бир клуб ҳақида ҳам қайғурамиз.
Сўнгги беш йил давомида БМБ футзал клуби учун бизнес чўнтагидан 10 миллион доллар маблағ сарфланди”, – деди Маматқулов.



