

Бу ҳақда Кристиан Фальк ёзмоқда.
Қайд этилишича, "шаҳарликлар" футболчи учун камида 70 миллион евро олишни режалаштирмоқда. Гвардиолнинг ўзи илгари "РБ Лейпциг" шарафини ҳимоя қилган Германияга қайтишни хоҳлайди. Футболчининг меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзигача амал қилади.
Йошко Гвардиол жорий мавсумда "Манчестер Сити" сафида 24 та ўйин ўтказди. Унда футболчи "гол+пас" тизими бўйича "2+5"ни қайд этди.



