

"The Athletic" маълумотига кўра, "Ливерпуль" вингери Рио Нгумоа чап қанот учун асосий трансфер мақсадларидан бири бўлиб турибди.
Қайд этилишича, 17 ёшли футболчининг эҳтимолий трансферини "Бавария" бош мураббийи Венсан Компани ва клуб раҳбарияти қўллаб-қувватламоқда. Футболчининг ўзи ҳам немис клубининг қизиқиши ҳақида хабардор.
Ҳозирча "Бавария" трансфер масаласини муҳокама қилиш учун "Ливерпуль" билан расмий алоқага чиқмаган. Мерсисайдликлар эса Нгумоани сотиш нияти йўқлигини билдирмоқда.
Рио Нгумоа ўтган мавсумда АПЛнинг 19 та учрашувда иштирок этди. У ўртача ҳар бир ўйинда 29 дақиқа майдонда ҳаракат қилиб, 2 та гол ва 1 та голли узатма муаллифи бўлди.



