"Бавария" Араужуга қизиқиш билдирмоқда

6 июн 2026, 13:34
"Бавария" “Бенфика” ҳимоячиси Томаш Араужуга қизиқиш билдирмоқда.

24 ёшли португалиялик футболчи билан шартнома 2029 йилгача амал қилади. Transfermarkt портали футболчининг нархини 30 миллион еврога баҳоламоқда.

Араужу 2025/26 йилги мавсумда барча мусобақаларда 39 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Ҳимоячи 2024 йилда Португалия терма жамоасида дебют қилган. Бироқ у бор-йўғи 3 та ўйинда майдонга тушди. Араужу Португалия терма жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионати учун қайдномасига киритилган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: x.com/Plettigoal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›