

“Янги футболчилар секин-аста жамоага мослашиб бормоқда, ўтган йиғинда ҳам бир қатор ёш ўйинчилар қатнашган эди. Биринчи навбатда, терма жамоага энг муносиблар чақирилган. Биз уларга доим қўлимиздан келган ёрдамни берамиз, қолгани уларнинг ўз қўлида.
Россия терма жамоасида индивидуал жиҳатдан кучли футболчилар бор, шу боис қизиқарли баҳс кутмоқда. Уларга қарши ўйнаш биз учун ҳам фойдали, ўз кучимизни синаб оламиз.
Батраков Туркияда ўзини яхши кўрсатмоқда. Барчаси унинг ўзига боғлиқ — ўйлайманки, у ўз салоҳиятини янада ёрқинроқ намоён эта олади.
Абдуқодир Ҳусановда кичик жароҳат бор, ҳозир у шифокорлар назоратида бўлиб турибди.
Фикримча, футболда ёш иккинчи даражали масала. Ким муносиб бўлса, ўша чақирилиши керак. Ҳозир терма жамоага жалб этилганларнинг барчаси бунга муносиб”.
Маълумот учун, Россияга қарши баҳс бугун соат 20:00 да “Пахтакор” стадионида старт олади.



