Роналду "Ал Наcср"нинг "Нефтчи" устидан қозонилган ғалабасига муносабат билдирди

13 окт 2026, 07:37
"Ал Насcр" ҳужумчиси Криштиану Роналду ОФК Чемпионлар лигаси Ғарбий минтақаси 2-туридан ўрин олган "Нефтчи"га қарши ўз майдонидаги ўйиндаги ғалабадан (3:1) сўнг пост эълон қилди.

"Бу оқшомдаги муҳим ғалаба. Ривожланишда давом этамиз", — деб ёзди Роналду Х ижтимоий тармоғидаги ўз саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Роналду учрашувнинг биринчи бўлимида гол уришга эришди. Ушбу тўп унинг профессионал фаолиятидаги 981-гол бўлди. ОФК Чемпионлар лигасининг навбатдаги турида Эр-Риёд жамоаси БААнинг "Ал Васл" клуби билан куч синашади. Ушбу ўйин ҳам 26 октябрь куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтади. Аввалроқ 1-тур учрашувида "Ал Насcр" БААнинг бошқа бир вакили "Ал Айн"га 0:4 ҳисобида имкониятни бой берган эди.

Ўхшаш янгиликлар