"Барселона" ёзда "Ливерпуль" юлдузини харид қилиши мумкин
16 мар 11:13
Янгиликлар
"Барселона" ёзда "Ливерпуль" юлдузини харид қилиши мумкин
"Барселона" ҳужумнинг чап қанотини кучайтиришни мақсад қилган.
Маълум бўлишича, бунинг учун каталонияликлар "Ливерпуль" футболчиси Луис Диасни ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Унга кўра, "Ливерпуль" Диасни сотиш имкониятини кўриб чиқади, аммо уни 70-75 миллион евродан камига сотишни истамайди. Бу "Барселона" учун Ла Лиганинг молиявий қоидаларига риоя қилиш мақсадида маош жадвалида 30 миллион еврони бўшатиш кераклигини ҳам англатади.
Бунинг учун испан гранди футболчиларни сотиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Каталонияликлар ёзда Андреас Кристенсен, Эрик Гарсия, шунингдек, Ансу Фатини сотиб юборишга қарор қилиши мумкин.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар