"Барселона" яқин кунлар ичида навбатдаги трансферни эълон қилади
14 май 2019 15:31
Янгиликлар
"Барселона" яқин кунлар ичида навбатдаги трансферни эълон қилади
"Барселона"дагилар тез орада яна бир трансфер ҳақида эълон қилиши кутилмоқда.
Каталония клуби "Аякс" ҳимоячиси Матейс де Лигт трансферини деярли якунламоқда. Кўк-анорранглилар Амстердам клуби ва де Лигтнинг агенти Мино Райола билан келишиб олишга муваффақ бўлишди. Агар кутилмаган воқеалар рўй бермаса, "Барселона" шу ҳафта ичида Матейс де Лигтнинг трансфери ҳақида эълон қилади.
Олдинроқ, Каталония клуби голландиялик ҳимоячи учун 70 млн. евро тўлаши эълон қилинган эди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 23 январь куни "Барселона" "Аякс" ярим ҳимоячиси Френки Де Йонгни харид қилгани ҳақида эълон қилганди. Футболчи ёзда Каталония клубига ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар