"Барселона" Хаверц трансферига қизиқиб қолган

Omonjon To`xtamirzayev
2 окт 2023
"Барселона" "Арсенал" ва Германия термаси футболчиси Кай Хаверц хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

"Кўк-анорранглилар" немис футболчиси жамоа ҳужумини кучайтира олишига ишонмоқда. Каталонияликлар устози Хави 24 ёшли хавбек жамоага осонгина киришиб кетишига ишонмоқда.

Аммо "Барселона"нинг молиявий вазияти трансферга тўсиқ бўлиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, "Арсенал" Хаверц учун 75 миллион евро тўлаган ва ундан камига сотиш ниятида эмас.

Бу мавсум 10 та ўйинда майдонга тушган Кай 1 та гол урди ва 4 та сариқ карточка ишлаб олди. Унинг "Арсенал" билан амалдаги шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган. "Transfermarkt" портали Хаверц трансферини 55 миллион еврога баҳоламоқда.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: todofichajes.com