"Барселона" ушбу мавсум "Камп Ноу"га қайтмайди
18 дек 2024 23:25
Янгиликлар
"Барселона" клуби ушбу мавсумда катта эҳтимол билан "Камп Ноу"га қайтмайди. Аввалроқ, каталон клуби "Монжуик" Олимпия стадиондан май ойида чиқиб кетиши кераклиги ҳақида хабар берилганди.
Marca нашри берган маълумотга кўра, "Камп Ноу" стадиони ушбу мавсум охирига қадар битиши деярли имконсиз. "Барселона"дагилар буни тушуниб туришибди. Бунга сабаб стадион қурилиш секин кечаётганидир.
Стадионда авария чиқишлари, чимнинг таг қисми бўйича қилиниши керак бўлган ишлар оқсамоқда.
Бундан ташқари, УЕФА қоидаларига кўра жамоа ўз стадионини ЕЧЛнинг умумий лига босқичи ва плей-офф босқичи оралиғидагина ўзгартира олади. Ла Лигада бундай чеклов йўқ.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар