

Бу ҳақда журналист Альфредо Мартинес Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, агар аэропорт ёпиқ қолса, “кўк-анорранглилар” Севилья яқинидаги шаҳарга қўнади ва у ерга автотранспортда етиб боради. Таъкидланишича, шу сабабли жамоа белгиланган вақтдан кечроқ етиб келиши мумкин, бу эса "блауграна" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик учун "жиддий муаммо" бўлиши мумкин.
"Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйин "Олимпико де Севилья - Ла Картуха" стадионида бўлиб ўтади.



