

Грузиялик футболчининг ўзи ҳам мукофотга даъвогар бўлган 30 нафар ўйинчи қаторидан жой олди.
— Парижликларнинг бир йўла 10 нафар ўйинчиси "Олтин тўп"га даъвогарлик қилмоқда, футболчилар бунга қанчалик тез-тез эътибор қаратишади ва кийиниш хонасида бу мавзу муҳокама қилинадими?
— Баъзида. Жамоага келганимда, ҳамма нарсани ютиб олаётганимизда ва Усман "Олтин тўп"ни олганида, мен унга бу ерга "Олтин тўп" ва Чемпионлар лигасини ютишига ёрдам бериш учун келганимни айтгандим.
— Ўзингизни ушбу мукофот соҳиби сифатида тасаввур қила оласизми?
— Агар ҳар қандай ўйинчидан сўрасангиз, биз якка тартибдаги совринлар ҳақида алоҳида ўйламаймиз — улар жамоанинг муваффақияти эвазига имконли бўлади. "Олтин тўп"ни кимга топширишни ҳал қиладиганлар учун эса бу шунчаки иш, — деди Кварацхелиянинг сўзларини The Athletic нашри.
Ўтган мавсумда у 48 та учрашувда 19 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди. Жорий мавсумда эса вингер ҳисобида бешта ўйинда битта гол ва битта голли узатма бор.



