

Каталонияликлар "Бавария" ҳужумчисини 2026 йилнинг ёзида шартномаси тугайдиган Роберт Левандовскининг идеал ўринбосари деб ҳисобламоқда. Таъкидланишича, "Барселона" Кейннинг 57 миллион фунт (64,5 миллион евродан кўпроқ) миқдоридаги товон пулини фаоллаштиришга тайёр.
32 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда ўтказилган 17 та ўйинда 23 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширди.



