Моуринью класикодаги ғалабалар сони бўйича Зиданга етиб олди

Sherzod Nurmatov
26 окт 2026, 18:00
"Реал" Испания чемпионатининг 10-тури доирасида сафарда "Барселона"ни мағлуб этди (2:1).

“Opta” маълумотларига кўра, мадридликлар бош мураббийи Жозе Моуринью класикодаги ғалабалар сони бўйича Зинедин Зидан, Луис Моловни ва Франсиско Бруга етиб олди (6 тадан ғалаба). Бу борада энг кўп ғалаба мураббий Мигел Муньосга тегишли (16 та), иккинчи ўринда эса Карло Анчелотти бормоқда (9 та).

Моуринью 2026 йилдан бери "Реал"да фаолият юритмоқда. Шунингдек, у мазкур жамоани 2010-2013 йилларда ҳам бошқарган. Зидан эса мадридликлар бош мураббийи сифатида 2016-2018 ҳамда 2019-2021 йилларда ишлаган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Opta