"Барселона" футболчиси Испания термаси ихтиёрини тарк этди
21 мар 23:24
Янгиликлар
"Барселона" футболчиси Испания термаси ихтиёрини тарк этди
"Барселона" ҳимоячиси Пау Кубарси жароҳати сабабли Испания термаси ихтиёрини тарк этди.
Журналист Фабрицио Романонинг маълумотига кўра, 18 ёшли футболчи оёқ мушакларини чўзиб олган ва шу сабабли олдидаги ўйинда қатнаша олмайди. Унинг ўринни "Лацио" футболчиси Марио Хил эгаллайди.
Эслатиб ўтамиз, Испания термасининг Миллатлар лигаси чорак финали доирасида Нидерландияга қарши ўйини 2:2 ҳисобида якунланди. Жавоб ўйини 23 март куни Испанияда ўтказилади.
Ушбу мавсумда Кубарси барча турнирларда 42 ўйинда қатнашиб, 1 гол ва 3 ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар