5 кунлик футболчи – Неъматхонов нега янги жамоасини тез ўзгартирди?

Оқил Абдубарноев
15 авг 2026, 18:01
"Андижон" бош мураббийи Ислом Аҳмедов клуб билан шартнома имзолаган Нодирхон Неъматхоновнинг қисқа фурсатда жамоани тарк этганига изоҳ берди.

"Нодирхон Неъматхоновга "Қизилқум"дан яхши таклиф тушди, бизда рақобат юқорилиги сабабли футболчи таваккал қилмасдан, кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида бошқа вариантни танлади", деди "бургутлар" устози.

Эслатиб ўтамиз, Нодирхон Неъматхонов июль ойи охирида "Сурхон"ни тарк этиб, "Андижон" билан шартнома имзолади. Орадан бир неча кун ўтгач эса водийликлар билан битимни бекор қилиб, "Қизилқум"га йўл олди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Championat.asia