

26 ёшли футболчи билан шартнома 2031 йилгача мўлжалланган. 2026-йилги жаҳон чемпиони Париж жамоаси таркибида тўққизинчи рақамда ўйнайди.
ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике бўлиб, унинг қўл остида Торрес 2020 йилда Испания терма жамоаси сафида дебют қилган.
Ҳужумчи ўтган мавсумда "Барселона" сафида барча мусобақаларда 49 та ўйинда қатнашиб, 21 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt порталида тақдим этилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 55 миллион еврони ташкил этади.




