"Барса" футболчиси Бальденинг қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди

Alisher Ostonov
13 апр 2025
"Барселона" ҳимоячиси Алекс Бальде камида уч ҳафтага сафдан чиқди.

Футболчи Ла Лига 31-туридан ўрин олган "Леганес" (1:0) билан ўйиннинг 41-дақиқасида захирага олинди.

"Барса"нинг маълум қилишича, Бальде чап сонининг икки бошли мушакларидан жароҳат олган. As хабарига кўра, футболчи камида уч ҳафта майдонга туша олмайди.

21 ёшли ҳимоячи жорий мавсум 43 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: x.com/FCBarcelona_es