

Вингер Хвича Кварацхелия эса меҳнат битимини 2031 йилгача пролонгация қилишни муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда журналист Абделла Боулма Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар беради.
Манбанинг хабар беришича, Франция гранди 21 ёшли ҳужумчи Дезире Дуэ билан ҳам музокаралар ўтказган, бироқ ҳозирча ушбу муҳокамалар норасмий хусусиятга эга.
Дембеленинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Кварацхелиянинг амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ёзигача амал қилади. Дуэнинг шартномаси эса 2029 йил 30 июнда ниҳоясига етади.



