Азизбек Амонов ва Филип Иванович ОЧЛ 2-тур рамзий жамоасидан жой олишди

Sherzod Nurmatov
6 окт 2023
ОФК ўз талқинига кўра Осиё Чемпионлар Лигаси 2-турида ўзини кўрсатган футболчилардан иборат рамзий терма жамоани шакллантирди.

Ундан "Ал Садд" билан ўйинда дубль қайд этиб, жамоасига ғалабасига муносиб ҳисса қўшган "Насаф" ҳужумчиси Азизбек Амонов ҳамда "Мумбай Сити" йирик ҳисобда мағлуб этилишида катта ҳисса қўшган ва ҳимояни мустаҳкам ушлаган "Навбаҳор" футболчиси Филип Иванович ўрин олишди.


 

Эслатиб ўтамиз, ОЧЛ 3-тур баҳслари 23 октябрдан давом эттирилади. Ўзбек клублари қуйидаги учрашувларда қатнашишади:

23 октябрь: ОКМК – "Сепахон" (Эрон)

23 октябрь: "Навбаҳор" – "Нассажи" (Эрон)

23 октябрь: "Шаржа" (БАА) – "Насаф" 

24 октябрь: "Пахтакор" – "Ахал" (Туркманистон)


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: the-afc.com