

201 см бўйга эга ўйинчига Мадриднинг "Атлетико" ва Миланнинг "Интер" клублари қизиқиш билдирмоқда.
Мадрид клуби бош мураббийи Диего Симеоне "Атлетико"нинг ҳозирги форвардларидан сифатлари билан фарқ қиладиган ҳужумчи билан шартнома имзоламоқчи.
"Интер" спорт директори Беппе Маротта эса Онуачуни Эдин Жекога эҳтимолий ўринбосар сифатида кўрмоқда.
"Генк" ўйинчининг трансфери учун 25 миллион евро атрофида маблағ олишга уриниб кўради.
Онуачу жорий мавсум барча мусобақаларда 14та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол уришга эришди, у клубнинг Бельгия чемпионатидаги энг яхши тўпурари.



