

Бельгиянинг “Генк” клубидан ўтган 18 ёшли футболчи Германия клуби билан 2031 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, дортмундликлар ўйинчининг трансфери учун 30 миллион евро тўлашган.
Карецас ўтган мавсум “Генк” сафида 49 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 18 та голли узатмага муаллифлик қилган. Шунингдек, у Греция терма жамоаси либосида 3 та гол уришни уддалаган.



