

El Chiringuito нашри хабарига кўра, "матрасчилар" бош директори Мигель Анхель Хиль Марин агар форвард 2026/2027 йилги мавсумда барча турнирларда 20 та гол урса, унинг товон пулини камайтириб беришини ваъда қилган.
Ёзда Альваресга "Барселона" қизиқиш билдирган эди. Футболчининг ўзи ҳам жамоани ўзгартириш истаги борлигини айтганди. Ўтган мавсумда 26 ёшли ҳужумчи мадридликлар сафида барча турнирларда 49 та ўйин ўтказиб, 20 та гол урган ва 9 та голли узатмани амалга оширган эди. Ундан бир йил олдин эса 57 та учрашувда 29 та тўп киритиб, 8 та ассист қайд этганди.



