"Аталанта" ҳужумчиси "Интер"га ўтишга яқин

Alisher
10 авг 2021
"Интер" "Аталанта" ҳужумчиси Дуван Сапата билан шартнома имзолашга яқин.

Милан клуби 30 ёшли колумбиялик футболчини "Челси"га ўтадиган Ромелу Лукакуга ўринбосар сифатида кўрмоқда.

"Интер" Колумбия терма жамоаси ўйинчисининг трансферини якунлаш учун бир неча деталларни ҳал қилиши қолди холос.

Сапата ўтган мавсум барча мусобақаларда 49та ўйинда майдонга тушиб, 19та гол ва 14та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: SportMediaset