АПЛ. "Тоттенхэм" "Астон Вилла"ни мағлуб этди ва хавфли ҳудуддан чиқиб олди

4 май 2026, 00:55
АПЛ 35-тур доирасидаги "Астон Вилла" — "Тоттенхэм" ўйини бўлиб ўтди.

“Шпорлар” биринчи бўлимдаёқ мезбонлар дарвозасига иккита тўп киритиб, ҳисобни ишончли кўринишга олиб келишди. Дастлаб 12-дақиқада Конор Галлахер, сўнгра 25-дақиқада Ришарлисон рақиб дарвозасини ишғол қилди. 90+6 дақиқага келиб бирмингемликлар ярим ҳимоячиси Эмилиано Буэндия жамоасининг ягона голига муалллифлик қилди.

“Тоттенхэм” шу тариқа 35 ўйиндан сўнг 37 очко тўплаган ҳолда хавфли ҳудуддан бир очкога узоқлашди. “Астон Вилла” эса бешинчи ўринга тушиб қолди. “Ливерпуль” билан бир хил очко жамғарган жамоа мерсисайдликлардан тўплар нисбатига кўра пастда бормоқда.


Манба: championat.asia