

Баҳс МЮнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билн якунланди. Дастлаб Люк Шоу 5-дақиқадаёқ ҳисобни очди. 53-дақиқада меҳмонлар ҳимоячиси Морато ҳисобни тенглаштирди. Шундан сўнг Матеус Кунья (55-дақиқа) ва Брайан Мбеумо (76) жамоасини иккита тўп фарқи билан олдинга олиб чиқди. 78-дақиқада Морган Гиббс-Уайт ҳисобни қисқартирди. Шундан сўнг дарвозаларга бошқа тўп киритилмади.
“Манчестер Юнайтед” 37 ўйиндан сўнг 68 очко билан учинчи ўринга жойлашди ва кейинги турдаги натижалардан қатъий назар ўз ўрнида қолади. “Ноттингем Форест” эса 43 очко билан ўн олтинчи ўринда жойлашган ва лигада қолишини кафолатлаган.





