АПЛ. "Сити" мағлубият билан якунлади, "Тоттенхэм" қолди, "Челси" эса еврокубокларга чиқа олмади

24 май 2026, 22:03
АПЛда мавсум якунига етди.

Мавсум якунларига кўра, "Челси" еврокубоклар ҳудудидан чиқиб кетди. Уларни мағлуб қилган “Сандерленд” эса Европа лигасига йўлланмага эга чиқди. Бруну Фернандеш АПЛда ассистлари сони бўйича рекорд ўрнатди. Қайд этиш керак, "Тоттенхэм" сўнгги турда лигада қолиш вазифасини уддалади. "Вест Хэм" эса келаси мавсумни чемпионшипда ўтказадиган бўлди. Чемпион "Арсенал" эса дербида кичик ҳисобда ғалаба қайд этди.

"Манчестер Сити" Пеп Гвардиоланинг сўнгги ўйинида мағлубиятдан қутулиб қолиши мумкин эди. Бироқ ВАРнинг аҳмоқона қарори - Фоден гол урган вазиятда қўли офсайдда қолиб кетгани учун гол инобатга олинмади. Ваҳоланки, бундай пайтда офсайд бўлмаслиги керак эди.

Шу орқали мағлубиятга учраган бўлса-да, "Брайтон" Конференциялар лигасига йўлланмани қўлга киритди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›