

Аввалроқ "Арсенал" Винисиуснинг трансфери учун "Реал"га 135 миллион евро таклиф қилгани ҳақида маълумот берилган эди.
"Ҳамма нарса жуда яхши ўтди: янги мураббий ва янги ўйинчилар билан танишдим, биз жуда астойдил машғулот ўтказмоқдамиз. Моуринью менинг ҳар доимгидек қолишимни хоҳлайди: бахтиёр, хушчақчақ ва ўз футболимни ўйнашимни истайди.
Мавсум давомида жароҳатларимиз камроқ бўлиши ва ҳар бир ўйинчига таяна олишимиз учун жисмоний жиҳатдан яхши тайёргарлик кўришимиз керак", — дея Винисиуснинг сўзларини "Marca" нашри келтиради.



