Артём Филипосян: "Эронга қарши дастлабки 15-20 дақиқаликда эхтиёткор бўлишимиз керак"

Iskandarov Abdulaziz
11 июн 2024
Ўзбекистон терма жамоаси бугун Теҳронда ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида Эрон билан тўқнаш келади.

Мазкур учрашув олдидан терма жамоамиз собиқ футболчиси Артём Филипосян фикрларини билдирди. 

"Эронни ўз уйида ютган ўйинимизни яхши эслайман. Ўшанда асосий таркибда майдонга тушгандим. Учрашувдан олдин Александр Гейнрих, Сервер Жепаров, Улуғбек Бакаев ҳаммамизга зўр мотивация берган. Ғалабани кўпроқ истагандик ва буни амалга оширганимиздан хурсанд бўлганмиз. 

Ҳа, ўшандан бери форсларни юта олмаяпмиз. Бугунги баҳсда дастлабки 10-20 дақиқаликни қандай ўтказишимиз муҳим. Шу вақтда эхтиёткор бўлишимиз керак, чунки Эрон ўз мухлислари қаршисида ўйинни яхши бошлайди. Умуман терма жамоамиздан ажойиб ўйин кутяпмман. Йигитларга омад тилайман. Тарихни янгилашларини истайман",- дейди Артём Филипосян.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia