Артур Юнусов: "Биз ирода кўрсатдик"
14 сен 2016 13:16
Янгиликлар
Артур Юнусов: "Биз ирода кўрсатдик"
"Ушбу ўйин биз учун жуда муҳим эди, чунки мағлубият гуруҳдан чиқиш имкониятларимизни йўққа чиқарарди. Буни яхши тушуниб, баҳсга яхши тайёргарлик кўрдик. Колумбияга қарши қийин бўлишини билгандик, чунки улар мусобақа мезбони ҳисобланишади. Пульпис айтганидек ўйинни ҳимоядан бошладик ва биринчи бўлимда имкониятлар пайдо бўлди. Натижада 2 та гол уришга муваффақ бўлдик, Колумбия эса катта куч билан ҳужумга ўтди ва бизда қарши ҳужумлар ташкил этиш имконияти пайдо бўлди. Афсуски, ўйин охирида бизга омад этишмади. Биз бу баҳсда ғалаба қозонишни қаттиқ истаган эдик.
Биз ирода кўрсатдик. Ушбу учрашув учун йигитларга катта раҳмат айтмоқчиман. Шу билан бирга Ўзбекистон терма жамоаси мухлисларига ҳам қўллаб-қувватлаш учун миннатдорчилик билдирмоқчиман" - дейди Артур Юнусов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар